АҚШ давлати Суриядаги ҳарбий позициясини кучайтириш пайидадир
АҚШ давлатини Суриядаги ўз ҳарбий кучларини босқич -ма-босқич чиқариши хусусидаги иддаолари билан бир пайтда, ОАВ Вашингтон давлатини Сурияда янги ҳарбий база қуришни бошлагани тўғрисидаги хабарларни тасдиқлашмоқда.
Суриянинг маҳаллий манбаларини Туркиянинг Анадолий ахборот агентлигига берган хабарида АҚШ Суриянинг нефтдан бой бўлган Дейруззувр минтақаларидан ўз ҳарбий кучлари позициясини кучайтириб, суриялик курдлар назорати остида қолиши кутилаётган иккита ҳарбий база қуришни бошлаган деб келтирилган.
Мазкур хабарга асосан, АҚШнинг биринчи ҳарбий базаси Дейруззувр вилояти шимолидаги Ассувр шаҳарчасида ва иккинчи базаси ҳам бундан олдин Сурия армиясига тегишли бўлган бу вилоятнинг шимоли шарқида қурилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трампни Сурияда АҚШ ҳарбий кучлардан бир қисмини қолишига тўхталиб, Суриядаги нефт майдонларини қуриқлаш учун АҚШ ҳарбийларидан фойдаланамиз деган сўзлари ортидан АҚШ томонидан Сурия ҳудудларида иккита ҳарбий база қурилиши ҳақидаги хабарлар тарқатилди.
Айрим маълумотларга кўра, Трампнинг Суриядаги АҚШ ҳарбий кучларини чиқаришни иддао қилиши билан бу мамлакатнинг 6 минг ҳарбийлари Сурия ҳудудини тарк этмайди.