Эрдуған: АҚШ Суриядаги курдларга ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда
Туркия президенти Вашингтон давлатини Анқарага мухолиф бўлган Суриядаги курд гуруҳларига ҳарбий ёрдамлар етказаётгни ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Ражаб Тойиб Эрдуған Венгрияга сафаридан олдин Анқара аэропортида мухбирлар билан суҳбатида Туркия армиясини Сурия шимолида ҳарбий амалиётлар бошлаганига ишора қилиб, АҚШ минтақадаги курдларга 33 мингта юк машиналар орқали қурол- яроқ юборган деб таъкидлади.
Туркия президенти 13 ноябрь куни Вашингтонга сафар қилишини маълум этди.
Эслатиб ўтамиз Туркия армияси 9 октябрь куни терроризмга қарши кураш баҳонаси билан Сурия шимолини курд қуроланган кучларидан тозалаш мақсадида " Тинчлик манбаи " ҳарбий амалиётларини бошлаганди. Аммо бир неча кунидан кейин Анқара ва Москва давлатларининг келишуви асосида бу амалиёт вақтинчалик тўхттилган бўлсада аммо Туркия армияси илгаригидек Сурия шимолида жойлаштирилган.
Туркиянинг ушбу ҳарбий амалиётлари Халқаро миқёсида кескин қораланмоқда.