Амирабдуллоҳиён: Америка бир миллион ироқликни ҳалокатга етказган
Халқаро масалалар бӯйича Эрон Исломий Кенгаши раисининг махсус ёрдамчиси бир миллиондан ортиқ ироқликнинг ӯлдирилиши масъулияти Америка зиммасида эканлигини таъкидлади.
Эрон Телерадио компанияси тарқатган хабарга кӯра Халқаро масалалар бӯйича Эрон Исломий Кенгаши раисининг махсус ёрдамчиси Амирабдуллоҳиён бугун твиттердаги шахсий саҳифасида Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпеога қарата ёзди: Минтақа халқлари Оқ уйнинг Ироқни босиб олиш, ИШИД террорчилик гуруҳини вужудга келтириш, тартибсизликларни авж олдириш, коррупсиянинг гуркираб ривожланиши ҳамда бу мамлакатдаги бир миллиондан кӯпрооқ аҳолининг ӯлдирилишига масъул эканлигини яхши билишади.
Унинг таъкидлашича, Америка дахолат қилмаса, шубҳасиз, ироқ ҳам, минтақа ҳам тинч-осойишта ҳудудга айланади.
Жорий йил октябр ойининг бошидан Ироқнинг айрим шаҳарларида умумий хизмат кӯрсатиш ҳолатининг ёмонлиги, ишсизлик ва давлат идораларида кенг илдиз отган коррупцияга қарши халқнинг норозилик намойишлари давом этяпти.
Кейинги кунларда эса айрим минтақа ва Ғарб давлатларининг аралашуви натижасида бу норозиликлар радикаллашиб, юзлаб инсонларнинг ӯлими ва жароҳатланишига сабаб бӯлди.