Арабистоннинг Яманга ҳаво ҳужумлари
(last modified Tue, 19 Jul 2016 14:38:21 GMT )
июл 19, 2016 19:38 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Яманга ҳаво ҳужумлари

Арабистоннинг Яманга ҳаво ҳужумлари давом этмоқда.

Арабистоннинг Яман жанубига ҳаво ҳужумларида ҳарбий бўлмаган кишилардан бир гуруҳи яраланди.

Яманнинг расмий ахборот агентлигининг хабарига кўра, бугун тонгда Арабистон ҳарбий самолётлари Яман жанубидаги Таиз вилоятининг ал-Мажо шаҳрини бомбардимон қилиб, 4 кишини ўлдирдилар ва 16 кишини жароҳатладилар.

Бу ҳужумларда Яман аҳолисининг жамият ва хусусий мол-мулкига катта зарар етказилди.

Ямандан келган бошқа бир хабарда айтилишича, Аносруллоҳ ва Яман собиқ президенти вакилларидан иборат Яман Миллий делегацияси Яманда БМТнинг махсус элчиси Исмоил Валад Шайх билан илк қўшма йиғилишда ҳар қандай масаладан олдин президентлик кенгаши ва миллий вифоқ давлати ташкил этилишини талаб қилдилар.