Ғазо бўлгасида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди
(last modified Sat, 30 Nov 2019 08:19:19 GMT )
ноябр 30, 2019 13:19 Asia/Tashkent
  • Ғазо бўлгасида яна бир фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлди

Сионистик режим ҳарбийлари ҳужумида Ғазо бўлгсида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди.

ИРНА хабарига кўра,  сионистик режим ҳарбийларининг Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шарқида фаластинликларга қарши ҳужумларида    фаластинлик ёш йигит Фаҳд Муҳаммад Аластал шаҳид бўлди.

Бу ҳужумда шунингдек яна 5 нафар фаластинлик жароҳатландилар.

 Ғазо бўлгаси ва ишғол этилган Фаластин чегараларида " Қайтиш ҳаққи" ҳафталик кўча намойишларни ўтказишни тўхтатилганига қарамай юзлаб фаластинликлар кенг- қамровли митингларда қатнашмоқда.

 Қайтиш митинглари ва Ғазо қўршовини бекор қилиш олий делегацияси сўнгги баёниясида  " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари вақинчалик ўтказилмайди деб эълон этганди.

 Бу делегация митингларни тўхтатилганининг сабабини, ушбу вазиятдан суистеъмоь қилиш орқали  сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни  сиёсий бўҳрондан нажот топиш  айниқаса ўзига нисбатан очилган делолардан қутилиш учун Ғазога ҳужум қилиб, кўча -намойишчиларни қатл этишни мақсад қилгани деб баҳолаганди.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг 30 мартида бошланган " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари жараёнида ҳозиргача сионистик режим ҳарбийлари томонидан 330 нафар фаластинлик шаҳид этилган.

Бундан ташқари 31 минг нафар фаластинликлар жароҳат олишган.

 

Ёрлиқ