Ироқ Бош вазири истеъфога чиқади
(last modified Sat, 30 Nov 2019 10:02:54 GMT )
ноябр 30, 2019 15:02 Asia/Tashkent
  • Ироқ Бош вазири истеъфога чиқади

Ироқ бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишидан далолат берадиган мактубни мамлакат парламентига топширишини маълум этди.

ИРНА хабарига кўра, кеча Ироқ Бош вазири Одил Абдулмаҳдий  ўз баёниясида,  мавжуд вазият ва  вазиятни тартибга солишдаги кучсизлиги ҳамда тўқнашувлар ва зўравонликларни олдини олиш мақсадида  парламентни янги давлатни ташкил қилиш мақсадида  қраор чиқаришини сўрайман деб айтди.

Одил Абдулмаҳдий  Ироқнинг олий диний пешвоси Оятуллоҳ Сайид Али Систонийнинг кечанги хутбаларига тўхталиб,  диний пешволарнинг талаби ҳамда уни зудлик билан ижро этилиши учун яқинда  истеъфога чиқиши мактубини ҳозирги президентдан парламентга топширишини эълон этди.

Кеча Оятуллоҳ Систоний  тарқатган баёниясида,  халқ талабларини кўрмаганга олиш Ироқдаги барча инсонлар учун йирик харажатлар ва муаммоларни келтииб чиқаради деб таъкидлаганди.

Оятуллоҳ Систоний мамлакат парламентини  сайлов орқали Ироқ халқининг истак -хоҳишини исболайдиган соғлом сайловларни ўтказилиши учун лозим шароитни яратишга чақирганди.

Ироқда эътирозли намойишларни бошланиши ортидан  Бағдод давлатини  иқтисодий айрим пакетларни таклиф этиши ва турли дастуруламалларни чиқариши ҳамда,   қонуний ва тизилмавий ислоҳотларни ўтказишга ҳаракат қилиши ҳозиргача  мамлакатда мукаммал би тинчликни таъминлагани йўқ.

 

Ёрлиқ