Устивор ва қудратли Фаластин
(last modified Sat, 30 Nov 2019 13:16:09 GMT )
ноябр 30, 2019 18:16 Asia/Tashkent
  • Устивор ва қудратли Фаластин

Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракатининг раҳбарларидан икки нафари Сионистик режим томонидан террор қилинишига бу шонли ҳаракатнинг кӯрсатган аксиламали тажовузкор сионистик режимни ларзага келтирди.

Ғазза бӯлгасидаги босиб олинган ҳудудларга Исломий Жиҳод Ҳаракати томонидан ёғдирилган уч кунлик ракета ёмғири, сионистик режимни Исломий Жиҳод Ҳаракати талабларини инобатга олиб,  оташкесим эълон қилишга мажбур этди.

Энг замонавий жанговар қуролларга эга бӯлган, Америка, Евпопа ва Россия томонидан дастакланадиган бир режим учун бу шармандали ҳол эмасми?

Image Caption

Сионистик режим кейинги йилларда Фаластиндаги курашчан ҳаракатларнинг раҳбарларини террор қилиш тактикасини қӯлламоқда. Сионистлар террор амалиётлари билан Фаластин муқовимати кураши жараёнини заифлаштирамиз, деб ӯйлашади, аммо воқеълик бунинг аксини кӯрсатмоқда. Зеро,  муқовамат ҳаракати бу фақат шахсиятларга боғлиқ эмас. Сионистлар томонидан амалга оширилган террорлар руйхатига назар солсак, йиллар давомида бу қонхӯр режим Фаластин халқининг минглаб фарзандларини ваҳшийларча террор қилганининг гувоҳи бӯламиз. Аммо бу ваҳшийликлар эрксевар Фаластин хилқининг босқинчиларга қарши нафратини заррача камайтира олмади.

Сионистлар миллиардлар доллар пул сарфлаб, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа гумбази ясаш йӯли билан Фаластин ва Ливаннинг босиб олинган ҳудудларидаги шаҳарчаларини Муқовамат ракеталаридан сақлаб қоламиз, дея тасаввур қилишарди. Аммо Ливан ва Фаластин Исломий Муқоваматининг Сионистик режим босқинчиларига кӯрсатаётган аксиламали бу босқинчи режимнинг урушсевар бошлиқларига Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари осмонини муқовиматнинг ракеталари ва учувчисиз учоқлари юзига темир қалқонлар билан ёпиш ҳам хомхаёлдан бошқа нарса эмаслигини кӯрсатди.Муқоваматнинг кейинги ракета ёмғири босиб олинган ҳудудлардаги шаҳарчаларда яшовчи бир миллиондан ортиқ яҳудийни хафсиз жойларга қочиб яширинишга мажбур қилди.

Босиб олинган Фаластин ҳудудидаги ОАВ яҳудийлар яшайдиган шаҳарларнинг ракета ёмғири тагида қолиши ҳақида қуйидагиларни ёзишган: “Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати 11 ноябр ракета ҳужумида янги турдаги ракетадан фойдаланган ва бу нарса Тель-Авивнинг муқовамат ҳарбий иқтидори  юксалиши ҳақидаги хавотирларини оширган. Сионистик режим  13-телевизион каналининг хабарига кӯра: “Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Исроилга жанговар каллакчаси 300 килограммдан иборат бӯлган ракета билан ҳужум қилди”.

Исломий Жиҳод Ҳаракатининг Қудс бӯлинмаси эса “Буроқ 120” номли янги ракета тақдимоти жараёнида бу ракета бус-бутун Фаластин ҳудудида қурилганлигини эълон қилди. Ишлаб чиқариши йӯлга қӯйилган “Буроқ 120” ракетасидан биринчи маротаба сионистлар яшайдиган “Ал Хузайра” шаҳарчасига уюштирилган ҳужумда фойдаланилган.

Сионистик режим Кнассетининг аъзоси Авқар Шилҳ босқинчилар билан батамом жангга киришган ҳолатда Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракатининг ғалаба қозонишини эътироф қилди. Унинг фикрича Тел Авивдаги иш ва барча фаолиятларни фалажга айлантирган Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати ғалаба тасвирини яратди.

Босиб олинган ҳудудлар бӯйича сиёсий таҳлилчи Гол Яргарнинг фикрича: Исломий Жиҳод Ҳаракати номли барча гуруҳлар бизни нишонга олишади. Қудс бӯлинмасининг бошлиғи  Баҳо Абулатонишонга олган Исроил катта хатога йӯл қӯйди—дейди бу сионист таҳлилчи.

Сионистик режимнинг таҳликага тушганига бир йилдан ошди. Бу маддатда икки сайлов бӯлиб ӯтди. Босиб олинган Фаластин ҳудудларида янги сайловнинг барпо этилиши мумкин. Сионистик режимнинг бош вазири ӯнг қанот радикал сионистларни ӯз томонига оғдириш ҳаракатидадир. Шу сабабли у Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати раҳбарларини терор қилиш йӯли билан сайловда ӯзининг ғалабасини таъминламоқчи эди. Аммо унинг бу сиёсати аксинча,  сионистларнинг мағлубияти ва муқовамат қудратининг ортиб бораётганини намойиш этди. Натижада Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракатининг икки раҳбарини терор қилгани ва муқоваматнинг бу ҳодисага кӯрсатган қатъий аксиламали босиб олинган Фаластин ҳудудларида Нетаняҳунинг обрусини тушириб, уни танқидларга юзлантирди. Муқовамат кучлари томонидан Телавивга ракета ёмғири ёғдирилган пайти таҳликага тушган аҳоли қаторида Нетаняҳунинг ӯзи ҳам хавфсиз жойга қочиб яширинди.

Сионистик режим армияси қӯшма штабининг собиқ бошлиғи ҳамда Кнассетнинг аъзоси Габи Ашкенази бу ҳақда шундай деди: Ишончим комилки, Бенямин Нетаняҳунинг қочиб кетаётган сурати ҳар бир исроилликни умидсизлантирди. Бундай саҳналарни кӯришимиз яхшимас.

Нетаняҳу бошчилигидаги Сионистик режим бугун аввалги даврлардан кӯра кӯпроқ дӯстлари ва маслакдошларини қӯлдан бермоқда. Сионистларнинг босқинчилик ва тажовузкорлик сийсати маслакдошлари учун серхаражат бир юмушга айланган. Улар бу ёвуз режимни ҳимоя қилишдан безор бӯлишган. Доналд Трампнинг 1967 йилги урушдан кейинги босиб олинган Фаластин ҳудудларига сионистик шаҳарчалар қуриш сиёсатини қӯллаб-қувватлаш сиёсатига Европа мамлакатларининг аксиламали бунинг яққол намунасидир. Европа давлатларининг аксарияти Трампнинг бу амалини маҳкум қилишди, Люксембург давлати ва Англия ишчилар партиясининг раҳбари Жереми Корбинлар эса Фаластин давлатини расман тан олишга чақиришди.

 

Ёрлиқ