Фаластин ТИВ: Халқаро ҳамжамият Фаластин олдидаги масъулиятига амал қилсин
(last modified Wed, 04 Dec 2019 12:46:38 GMT )
декабр 04, 2019 17:46 Asia/Tashkent
  • Фаластин ТИВ: Халқаро ҳамжамият Фаластин олдидаги  масъулиятига амал қилсин

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳамжамиятни сионистик режим тажовузлари ва зулм- истибдодига дуор бўлишган фаластинликлар олдидаги ўз масъулиятига амал қилишга чақирди.

Бугун Фаластин ТИВ-и  БМТ Хавфсизлик кенгашидан  Халқаро қонунларда қабул этилган лозим чоралардан фойдаланиши ва Иордания дарёси ғарбий қирғоқидаги дарани Исроилга қўшилишга уринаёган сионист босқинчиларнинг ёвуз лойиҳаларини ижро этилишини олдини олишини сўради.

Фаластин ТИВ шунингдек  Халқаро қонунларни оёқ ости этган ва фаластинликарга қараши жиноятлар содир қилаётган  сионистик режимни жазоланмасдан қолиши  сионистларни илгаригидек  фаластинликларга қарши фитналари ва ҳамда шаҳарчалар қуришга давом беришига олиб келган деб қўшимча қилди.

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёноти давомида  сионистлар тажовузкорона ҳатти- ҳаракати билан  Қуддуси шариф пойтахтлигида Фаластин мустақил ўлкасини ташкил этиши йўлига тўсиқ яратиш пайидалар деб эълон этди.

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеони  Иордания дарёсида Исроил режимини шаҳарчалар қуриши ноқонуний эмас деган иддаолари ортидан бу режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида шаҳарчалар қуришини кенгайтиришини маълум этганди.