Британия давлати Саудия Арабистонига қурол экспортини оширган
Британия газеталаридан бири Лондон давлатини Яман уруши жараёнида Саудия Арабистони ва БААга қурор яроқ экспортини янада оширганини хабар қилди.
Бугун Лондонда босиладиган Индепендент газетаси Халқаро миқёсида манъ этилганига қарамай Лодон давлати Яманга қарши урушаётган коалицияга аъзо мамлакатларга қурол- яроқ экспортини янада кўпайтирган деб эълон этди.
Британия давлати жорий йилнинг июнь ойида суд ҳукми асосида Ол Сауд ва унинг шерикларига қурол экспортини тўхтатишга мажбур бўлганди.
Мазкур хабарда келтирилишча, Британия томонидан Яманга қарши урушаётган Ол Сауд ва БАА коалициясига қурол сотилиши инсон ҳуқуқлари ва виждони учун махсус огоҳлантириш бўлиши керак.
Оксфом хайрия жамғармаси ҳам 2015 -чи йилнинг январидан Британия давлати Яманга қарши урушни бошлаган Саудия Арабистони ва БААга 6 миллиард 400 миллион еврога тенг қурол яроқлар экспорт этганини маълум этди.
Британия давлати Ол Сауд ва БААга экспорт қилган 6 миллиард 400 миллион евролик қуролдан 3 миллиард долларини қирувчи самолётлар, вертолётлар ва учувчичсз учоқлар ва икки миллиард 600 миллион евросини бомба, ракета ва снарядлар ташкил этгани айтилади.
Бунга илова Британия давлати 2015 чи йилнинг январидан 2019 чи йилнинг декабрига қадар, Яманга қарши урушаётган Арабистон иттифоқчиларига қурол сотилиши учун 358 га яқин рухсатнома берган.
Эслатиб ўтамиз 2015 чи йилда АҚШ ва сиоинстик режим ҳимоят остидаги БАА ва Саудия Арабистони армияси Яман мазлум халқига урушни бошлашди. Бу урушда ҳозиргача 16 минг яманликлар қурбон бўлиб минглаб нафари жароҳат олган ва миллионлаб яманликлар ҳам қочқинликка юз тутган.