Ол Сауд режими хавфсизлик кучлари ҳужумида бу мамлакат шарқида икки киши қурбон бўлди
Саудия Арабистони режими хавфсизлик органлари Ашшарқия вилояти Аддамом шаҳрида отишма содир этган ўз кучларидан олинган видеотасвирларни тарқатиши билан бу ҳужумда икки шахсни ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Саудия Арабистон хавфсизлик кучлари ҳалок бўлган шахсларни террорчи гуруҳлар аъзолари деб иддао қилишди.
Арабистон аҳолисининг 10-15 фойизини шиа мазҳабидаги мусулмонлар ташкил этади ва улар асосан Ашшарқия вилоятида яшайдилар.
Саудия Арабистон режими ҳардоим бу мамлакатдаги шиалар, сиёсий қамалганлар ва қабила асосида шаклланган, бу режим диктатурасига қарши чиққан мухолифларининг турли ва асоссиз иддаолар ва туҳматлар айниқса терроризмда айблаб ўлим жазосига ҳукм қилади.
Халқаро ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳозиргача Арабистонда сўз эркинлигини мавжуд бўлмагани, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва эътирозчиларни ўлим жазоси ва узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинишини кескин қоралаб келишмоқда.