Қайтиш ҳаққи эътирозли намойишларни бошланишидан бери 337 нафар фаластинлик шаҳид бўлган
декабр 29, 2019 13:27 Asia/Tashkent
ОАВ манбалари 2018 -чи йилнинг 30 март куни бошланган "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари жараёнида ҳозиргача 337 нафарни шаҳид бўлганини хабар қилишди.
Фаластинлик манбаларга таяниб, ПрессТВ тарқатган хабарга кўра, ўтган йилнинг 30 март куни қўршовга олинган Ғазо минтақасида бошланиб, жума кунлари ўтказилаётган "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларини бошланишидан бери, сионистик режим ҳарбийлари ўқидан 337 нафар ҳарбийлар шаҳид бўлиб, 31 минг нафар жароҳат олган.
Шунингдек Фаластиндаги БМТнинг инсон ишларидаги мувофиқлаштириш идораси ўз ҳисоботида, сионистик режим жорий йилда фаластинликларнинг 617 уй -манзилларини вайрон этган деб эълон этди.