АҚШ армиясининг Ҳашд-уш-шаъбий позициясига берган авиазарбаларида 25 нафар шаҳид бўлди
(last modified Mon, 30 Dec 2019 07:14:16 GMT )
декабр 30, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • АҚШ армиясининг Ҳашд-уш-шаъбий позициясига берган авиазарбаларида 25 нафар шаҳид бўлди

Кеча Ироқнинг халқ кўнгилли кучлари ташкилоти Ҳашд-уш-шаъбий қўшма амалиётлар идораси раиси Жавод Козим Алрабеъовий АҚШ армияси учувчисиз учоқларининг Ал-Анбор вилоятидаги Ал-қоим чегара шаҳридаги бу ташкилот позициясига берган авиазарбаларида 25 нафар шаҳид бўлиб, 51 нафар жароҳат олди деб таъкидлади.

Мухбиримизнинг хабарига кўра, кеча АҚШнинг учувчисиз учоқлари Сурия билан Ироқ чегарасидаги Ал-қоим шаҳрида жойлашган Ҳашд-уш-шаъбий ташкилотиниг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини нишонга олди.

Ироқ масъуллари ва сиёсий жараёнлари АҚШнинг бу ҳужумини кескин қоралаб, уни мустақил бир мамлакат ҳокимиятини бузиш деб баҳолашди.

Олдинроқ сионистик режими ҳам  Ироқнинг турли минтақаларидаги Ҳашд-уш-шаъбий позицияларига ҳужум қилганди.

Эслатиб ўтамиз,   минтақадаги террорчи гуруҳларга қарши кураш жараёнида Ироқ халқ кўнгилли кучлари ташкилотининг кетмакет ғалабалари ортидан АҚШ ва сиоинстик режими  бу ташкилотга қарши босмларини кучайтиришган.

Ироқ халқ кўнгилли кучлари ташкилоти  муқовимат фронтининг асосий аъзоларидан бири сифатида  АҚШ-сионистик режимнинг минтақадаги фитналарига қарши курашда асосий рол ўйнаб келмоқда.

 

Ёрлиқ