2019 йилда 149 фаластинлик шаҳид бўлган
(last modified Wed, 01 Jan 2020 10:01:56 GMT )
Январ 01, 2020 15:01 Asia/Tashkent
  • 2019 йилда 149 фаластинлик шаҳид бўлган

Фаластинлик шаҳидлар хонадонлари милдий маркази тарқатган баёниясида ўтган йили Ғазо бўлгаси, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва ишғол этилган Қудусда сионистик режим ҳужумлари оқибатида 149 фаластинликни шаҳид бўлганини эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча фаластинлик шаҳидлар хонадонлари миллий маркази  ушбу рақамни эълон қилиб, шаҳид бўлган фаластинликлар орасида 33 нафар болалар борлигини қўшимча қилди.

Фаластинлик шаҳидлар хонадонлари миллий марказининг эълонига биноан,  ўтган йили фақат Ғазо бўлгасида  112 нафар шаҳид бўлган.

Сионистик режим ҳарбийлари ҳар куни турли баҳоналар билан Фаластин мазлум халқини ўққа тутишади ва натижада улар ё шаҳид  бўлишади ва ё жароҳат олишади.

Эслатиб ўтамиз 2006 чи йилдан бери Исроил режими Ғазо бўлгасини ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган ва бу минтақа яшовчилари кўп муаммоларга дучор бўлишган.

 

Ёрлиқ