Январ 04, 2020 12:58 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг Козимайн шаҳрида шаҳид Қосим Сулаймоний билан видошлашиш маросими бўлиб ўтди

Ироқнинг Козимайн шаҳрида Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний ва бошқа шаҳидлар билан видолашиш маросими ўтказилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Ироқ халқининг кенг -қамровли ва қизғин иштироки билан Козимайн шаҳрида Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони шаҳид Қосим Сулаймоний, Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раиси муовини Абумаҳдий Алмуҳандис ва бошқа шаҳидлар билан видошлашиш маросимлари бўлим ўтди.

Ироқ халқининг даъватига асосан  АҚШ тажовузкорларини Бағдод аэропортига  уюштирган ҳужумида шаҳид бўлганлар жасадлари билан Нажаф ва Карбало шаҳарларида видолашиш маросимлари ўтказилиши кутилмоқда.

Бугун аср пайтида эронлик шаҳидлар жасадлари Теҳронга олиб келинади.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  оммавий алоқалар маркази  ҳам эртага 5 январь куни  шаҳид генерал Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросими Муқаддас Машҳаддаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари саҳнасида бўлиб ўтишини  эълон қилди.

Шунингдек 6 янар Теҳронда шаҳид Қосим Сулаймоний билан видолашиш маросими бўлиб ўтади ва 17 январь- сешанба куни  уммат ва вилоят йўлидаги шаҳид, генерал Қосим Сулаймонийнинг дафн маросимлари Эрон жанубидаги Кирмон шаҳрида ўтказилади.

 

Ёрлиқ