Январ 06, 2020 13:06 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: генерал Сулаймоний шаҳид бўлган сана, Яқин Шарқда янги тарихни бошланиши ҳисобланади

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби 2020 -чи йилнинг 3 январь куни яъне генерал Қосим Сулаймоний шаҳид бўлган санини Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ да янги тарихни бошланиши ҳисобланади деб айтди.

Эрон-пресс тарқатган хабарга кўра,  Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ АҚШ президенти томонидан генерал Қосим Сулаймоний ва Алмуҳандисни шаҳид этилгани ва бу мавзуни худди Трамп ҳам эътироф қилганига тўхталиб,  Ироқ, Ливан, Сурия ва Ямандаги муқовимат кучларининг ғалабалари шунингдек  АҚШ сайловларини яқинлашгани  каби масалалар АҚШ давлатини генерал Сулаймонийни террор этганини тан олишини сабабларидандир деб изоҳлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  Трампни Эронга қарши сиёсатларида мағлуб бўлганини генерал Сулаймонийни террор этилишини бошқа сабабларидан бўлганини баён этар экан,  Трампни асли мақсади Эрон ислом жумҳуриятини ағдариш ва ё ҳеч бўлмаганида  турли масалалар  хусусида янги келишувга эриша олиш эди, аммо у   ушбу мақсадларига эриша олмади деб қўшимча қилди.

Насруллоҳ шунингдек  АҚШ давлатини муқовимат кучларини четлаштириш ва ҳаракатларини чеклаб қўйишдаги барча ҳаракатларини натижасиз эканлигига ишора этиб,  Трамп ҳам Эрон билан урушни бошлаш буюк бир фожеа ва можарога сабаб бўлишини яхши билади деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  генерал Сулаймонйни террор этилганини жиддий бир масала эканлигини  айтиб, бир гуруҳ эса  муқовимат ҳаракати генерал шаҳид Сулаймоний ҳадди ва даражасига бўлган шахсиятдан қасос олиши тўғрисида фикр билдиришмоқда аммо  АҚШда шаҳид Сулаймоний даражасидаги шахсият йўқ деб эълон этди.

Насруллоҳ  ҳатто Трампнинг боши ҳам  шаҳид Қосим Сулаймоний пойабзали даражасида бўлмаганини таъкидлаб,  адолат доирасидаги қасос ҳам АҚШнинг минтақадаги иштирокни тўхтатиш ва чиқариб юборишдир деб аниқликк киритди.

 

Ёрлиқ