Путин ва Эрдуған Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликларни кучайиб бориши борасида баёнот билан чиқишди
(last modified Thu, 09 Jan 2020 08:38:18 GMT )
Январ 09, 2020 13:38 Asia/Tashkent
  • Путин ва Эрдуған Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликларни кучайиб бориши борасида баёнот билан чиқишди

Россия ва Туркия президентлари чиқарган қўшма баёнотларида Эрон ва АҚШ ўртасида кескинилкларни кучайишидан хавотир билдиришди.

Тасним ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Владимр Путин ва Ражаб Тойиб Эрдуған Истанбулдаги учрашуви сўнггида чиқарган баёниясида  Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинилклар хавфли даражасига етган ва унинг оқибатларини Ироққа жиддий зарба етказишидан хавотирдамиз деб эълон этдилар.

Туркия ва Россия қўшма баёниясида, Эрон ва АҚШни ўзини тийиш ҳамда келиб чиққан можароларни дипломатик йўллар билан ҳал қилишга чақирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Кеча тонг пайтида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳам АҚШ терактига жавобан Ироқнинг Ан-анбор ва Арбил вилоятларидаги АҚШ террорчи ҳарбийлари базаларини ўнлаб ракеталар билан нишонга олди.

 

Ёрлиқ