НАТО Суриядаги террорчиларни қурол билан таъминламоқда
(last modified Mon, 20 Jan 2020 06:52:29 GMT )
Январ 20, 2020 11:52 Asia/Tashkent
  • НАТО Суриядаги террорчиларни қурол билан таъминламоқда

Кеча Россия Мудофаа вазирлиги, тарқатган хабарида НАТО томонидан Суриядаги террорчиларни қурол билан таъминланаётганини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги  16 январдан кейин  террорчи гуруҳларнинг Сурия шимолидаги Идлиб вилоятининг турли минтақаларига уюштирган ҳужумида 47 нафар ҳарбийлар ва 51 нафар тинч аҳолини ҳалок бўлганига тўхталиб,  террорчилар Сурияда халқни ўлдириш учун НАТОга тегишли қурол -яроқлардан фойдаланишмоқда деб изоҳлади.

Сурия армияси ҳозиргача,  мамлакатнинг турли минтақаларидан сионистик режим ва Ғарб давлатлари хусусан АҚШда ишлаб чиқарилган кўп қуролларни кашф этиб мусодара қилган.

Бошқа хабаршуки,  террорчилар якшанба куни ҳам яна бир бор Сурия шимолидаги Алеппо шаҳрини миномет билан нишонга олди. Бу ҳужумда бир нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб бир неча нафар жароҳат олди.