БМТ АҚШнинг Суриядаги ҳарбий иштирокидан хавотир билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i49879-БМТ_АҚШнинг_Суриядаги_ҳарбий_иштирокидан_хавотир_билдирди
Сурия ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили АҚШ армиясини Суриядаги ноқонуний ҳарбий иштирокидан хавотир билдирди.
(last modified 2020-01-25T11:34:00+00:00 )
Январ 25, 2020 16:34 Asia/Tashkent
  • БМТ  АҚШнинг Суриядаги ҳарбий иштирокидан хавотир билдирди

Сурия ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили АҚШ армиясини Суриядаги ноқонуний ҳарбий иштирокидан хавотир билдирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Сурия ишларидаги БМТ Бош котиби махсус вакили  Гир Педерсон Москвада Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учршаганида   Сурияда хорижий ҳарбийлар хусусан АҚШнинг ноқонуний ва даъват этилмаган равишдаги иштирокига нисбатан Россия позициясини ҳимоя қилиши ва бу жараёндан хавотирда бўлганини маълум этди.

Педерсон ўз сўзларида ,  Суриядаги хорижий кучларнинг иштироки жиддий бир муаммо ҳисобланади деб изоҳлади.

Россия мудофаа вазири ҳам бу учрашувда  АҚШ томонидан Суриянинг нефт манбаларини талон- тарож этилаётганини кескин қоралади.

 Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳамда НАТОга аъзо айрим давлатлар хусусан Туркия  ҳарбий кучлари  ноқонуний равишда, Дамашқ давлатининг ижозатини олмасдан  ва Халқаро қонунлар нуқтаи назаридан  тажовузкор сифатида Сурияда жойшатирилган хорижий кучлардандир.