Иордания халқи " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши митинглар ўтказишди
(last modified Fri, 31 Jan 2020 15:36:40 GMT )
Январ 31, 2020 20:36 Asia/Tashkent
  • Иордания халқи

Иордания халқи АҚШ-сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши эътироз билдириб сионистик режим байроғини оловга ташладилар.

Иордания Алғад газетаси сайтининг хабар қилишича, бугун Иордания халқи жума намозидан кейин Амонда ўтказган митингларида  АҚШ-сионистик режимнинг " Аср муомаласи" номли лойиҳани кескин қораладилар.

Эътирозли намойишлар қатнашувчилари  Иордания ва Фаластин халқлари ўртасида бирликни таъкидлаб, "Иордания ва Фаластин бир миллатдир" ва "Қўрқоқ Трамп бизнинг овозимизни эшит" деган шиорларини эълон этдилар.

Иорданиянинг Исломий Амал жабҳаси партияси аъзоси ҳам  бу хусусда  Иорданияни  алмашиш мумкин эмас ва Масждулақсони ҳам тақсимлаш мумкин  эмас деб изоҳлади.

Сешанба куни АҚШ президенти  Дональд Трамп сионистик режим бош вазири билан биргаликда " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси тақдимотини ўтказдилар.

 

Ёрлиқ