АҚШ -сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасини қоралаш ва унга аксиламал кўрсатиш жараёни давом этмоқда
(last modified Sat, 01 Feb 2020 09:45:35 GMT )
феврал 01, 2020 14:45 Asia/Tashkent
  • АҚШ -сионистик режимнинг

АҚШ-сионистик - режимнинг "Аср муомаласи" лойиҳаси турли мамлакатлар, шахсиятлар ва исломий мамлакатлар халқлари томонидан қораланмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Фаластин мухторияти ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатида  АҚШни сиоинстик режимни ҳимоя этаётгани, " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси қаршисида Ол сауд режимини сукут сақлаётгани ҳамда Уммон, БАА ва  Баҳрайн режимларининг ушбу ирқпарастлик лойиҳасини қўллаб қувватлашишини қоралаб,  ушбу ирқпарастлик лойиҳа қаршисида сукут сақлаётган ва уни ҳимоя қилаётган режимларнинг шармандаларча позицияларини танқид  қилди.

Араб уюшмаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт ҳам  АҚШ президенти томонидан " Аср муомаласи " лойиҳасини эълон этилганига кўрсатган аксиламалида,  арабий давлатлар бу лойиҳага нисбатан қаттиқ аксиламал кўрсатишлари лозим деб  қўшимча қилди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўринбосари  " Аср муомаласи " лойиҳасини Фаластин мавжудиятига зарба бериш ва  сиоинстик режимни қонунийлаштириш мақсадини яна бир бор такрорлади.

Шайх Наъим Қосим шунингдек,  АҚШ режимини Яқин Шарқдаги иштироки давом этганига қадар, бу минтақа ҳамоно нобарқарор ва нотинч қолади деб аниқлик киритди.

Кеча ҳам Иордания, Яман, Сурия, Баҳрайн, Иордания , Ғазо бўлгаси ва Иорадния дарёси халқлари  кўча -намойишлар ўтказиб " Аср муомаласи" лойиаҳасини қораладилар.

 

Ёрлиқ