Фаластин уламолари иттифоқи: " Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси билан ҳамкорлик ҳаромдир
Фаластин уламолари иттифоқи "Аср муомаласи" ирқпарастлик лойиҳаси билан муомала қилиш ва ҳамкорлик этишни ҳаром деб эълон этдилар.
" Алҳад" ахборот агентлиги сайтига кўра, Ғазо бўлгасидаги Фаластин уламолари иттифоқи раиси Марвон Абурос, ислом дунёси уламоларини ўз пайравларига " Аср муомала"сига қарши чиқишлари учун шаръий ҳукмини эълон қилишларини сўради.
Абурос ўз сўзларида " Аср муомаласи" ёвуз келишуви Фаластин халқи ва Байтулмуқаддасга қарши мукаммал бир жиноятдир ва унга қарши кураш олиб бориш шаръий ва миллий бир вазифа эканлигини таъкидлади.
Фаластин уламолари иттифоқининг бошқа бир гуруҳи сионистик режим билан алоқаларни яхшилаш " Фаластин халқига жиноятнинг бошқа томони эканлигини эълон этди.
Иордания ташқи ишлар вазири ҳам " Аср муомаласи" лойиҳасини ижро этиш йўналашидаги сиоинстик режиминг бирёқлама ҳатти-ҳаракати тўғрисида огоҳлантирди.
Ливан халқининг юзлаб нафари ҳам АҚШ ва сионистик режимнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши эътирозларида Бейрутдаги АҚШ элчихонаси олдида митинг ўтказдилар.
Кеча ҳам Тел-авив марказида юзлаб нафари Трампнинг " Аср муомаласи" лойиҳасига қарши пикет ўтказдилар.