Сурия шимолида туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди
(last modified Tue, 20 Sep 2016 13:51:53 GMT )
сентябр 20, 2016 18:51 Asia/Tashkent
  • Туркия армияси ҳарбийларини ўлдирилганлиги
    Туркия армияси ҳарбийларини ўлдирилганлиги

Оммавий ахборот воситалари Сурия ҳудудларида Туркия армияси ҳарбийларини ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқатдилар.

Дўғон ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурия шимолида Фурот қалқони номли амалиётлар жараёнида 2 нафар туркиялик ҳарбийлар ҳалок бўлишган.

Ушбу туркиялик ҳарбийларни  Сурия шимолида юз берган портлаш натижасида ўлдирилгани ва бошқа 2 нафар ҳарбийсини жароҳат олишгани айтилади.

Оммавий ахборот воситалари  бу ҳодиса Сурия ҳудудларидаги Жароблис ва Арроъий минтақалари орасида юз берганини эълон қилишган.

Сурия ҳудудларида ушбу икки нафар туркиялик ҳарбийларни ўлдирилиши билан Сурия шимолида ҳалок бўлган Туркия армияси ҳарбийларининг сони 10 нафарга етган.

Сурия давлати Туркия ҳарбий кучларини бу мамлакат ҳудудларига киришини Суриянинг миллий ҳокимияти ва мустақиллигини бузиш деб эълон қилмоқда.