Башор Аж-Жаъфарий: Туркия ҳарбийлари Идлибдаги террорчилар кўринишида намоён бўлмоқда
(last modified Sat, 29 Feb 2020 08:08:53 GMT )
феврал 29, 2020 13:08 Asia/Tashkent
  • Башор Аж-Жаъфарий: Туркия ҳарбийлари Идлибдаги террорчилар кўринишида намоён бўлмоқда

Кеча БМТдаги Суриянинг доимий вакили Идлиб вилояти вазияти хусусида бу ташкилот хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишида Туркия ҳарбийлари бу вилоятда террорчилар ҳомийлари ролини уйнашмоқда деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Башор Аж-Жаъфарий бу йиғилишда  Туркия армияси     террорчилар ҳаракталарини назорат қилиш бўлган Сурия шимолидаги ўзининг назорат марказларини террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш амалиётларининг марказларига айлантирган деб изоҳлади.

Жаъфарий шунингдек Сурия бошқа давлат ҳудудида эмас балки ўз ҳудудларида терроризмга қарши кураш олиб бормоқда  ва Сурия армияси БМТ резолюциялари асосида терроризмга қарши курашни давом эттиради деб қўшимча қилди.

БМТдаги Россиянинг доимий намояндаси Василий Небендзя  ҳам бу йиғилишда  террорчилар Идлиб вилоятидаги жорий қилинган оташкесимни бузишини таъкидлаб, Сурия давлати террорчилар ҳужумига жавоб қайтариш ҳаққига эгадир деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз Туркия давлати Суриядаги террорчиларнинг асосий ҳомийларидандир.