Эрдуған: Туркиянинг Европа билан чегаралари қочоқлар учун очиқдир
(last modified Sun, 01 Mar 2020 09:04:31 GMT )
март 01, 2020 14:04 Asia/Tashkent
  • Эрдуған: Туркиянинг Европа билан чегаралари қочоқлар учун очиқдир

Туркия президенти Европа давлатларига босимларини кучайтириш мақсадида, бундан кейин Туркиянинг Европа билан чегаралари қочоқлар учун очиқдир деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Ражаб Тойиб Эрдуған Туркия парламентида  сўзлаган нутқида Сурия шимолида 33 нафар туркиялик ҳарбийларини ҳалок бўлганидан афсусланиш билдириб,    Анқара давлати  шундай бир шароитда,  қочоқлар тўлқини айниқса суриялик қочоқларни бошқа назорат эта олмайди ва  уларга Туркиянинг Европа билан чегаралар томон ҳаркта қилишига  рухсат беради деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Сурия армиясининг  Идлиб вилоятти Жабалаззовия минтақасидаги Албора қишлоғи яқинида бўлган террорчиларга қараи  ҳаво ҳужумларида  Туркия армиясининг 33 ҳарбийлар ўлдирилди.

Ҳужмдан кейин Туркия давлати  Сурия шимолидаги Анқара ҳарбий амалиётларини Европа томонидан ҳимоя этилгани туфайли, Европа томон ҳаракат қилаётган суриялик қочоқларни олдини олишни тўхтатиш қарорига келади.

Эрдуған ўз сўзларида  жума куни  18 минг қочоқлар  Туркиянинг Европа чегаралари яқинида тўплашганига тўхталиб,  қочоқлар сони келаси 2 кун ичида  30 минг нафарга етиши мумкин деб таъкидлади.

Туркия президенти  ўз сўзларида  биз қочоқларнинг янги тўлқинига дучор бўлишимиз мумкин деб айтди.

Эслатиб ўтамиз Сурия давлат икки ойдан бери  Идлиб вилоятини террорчилардан тозалаш амалиётлари бошлади, аммо Туркия  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан  Сурия ҳудудлари айниқса Алеппо вилоятини ишғол этган.