Россия ҳарбий полицияси Сурия-Туркия чегараларида патрул назоратини давом эттирмоқда
Россия ҳарбий етакчиси Сурия-Туркия чегаралари яқинида россиялик ҳарбий полициячиларнинг патрул хизматини давом этиши ҳақида хабар берди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Суриядаги Россиянинг ярашув маркази раиси Сергей Журавлев Россия ҳарбий полицияси Сурия чегаралари ҳамда Алеппо, Раққа ва Ҳаска вилоятларида патрул хизматини давом эттиради деб қўшимча қилди.
Журавлев шунингдек, Россия ҳарбий самолётлари ҳам бу минтақа ва бошқа бир нечта ҳудуд осмонида ҳаводан патрул назоратини амалга оширишини маълум этди.
Сочи шаҳридаги йиғилиш ортидан Россия ҳарбий полицияси патрул хизматини ижро этиш ва Сурияда кескинликларни камайтириш минтақаларни яратиш масаласи Туркия ва Россия ўртасидаги келишувнинг бир қисми эди. Москва ва Анқара ўртасида Идлиб масаласида келиб чиққан кескинликлардан олдин патрул хизмати қўшма шаклда ўтказиларди.
Ўтган ҳафта Сурия шимолидаги Идлиб вилояти кескинликлари хусусидаги учрашувда Россия президентти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған оташкесим ўрнатиш ва бу вилоятда қўшма патрул хизматини йўлга қўйиш масаласида келиша олишди.