Туркия яна бир бор Сурияда ҳарбий иштирокини давом эттиришини таъкидлади
(last modified Thu, 12 Mar 2020 10:47:04 GMT )
март 12, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Туркия яна бир бор Сурияда ҳарбий иштирокини давом эттиришини таъкидлади

Туркия мудофаа вазири, яна бир бор Анқара давлатини Суриянинг Идлиб минтақасида ҳарбий иштирокини давом эттиришини эълон этди.

Туркиянинг Анадолий ахборот агентлигининг хабар  қилишича, бугун Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Окар ўз сўзларида,  Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб вилоятида турк ҳарбийларининг иштироки давом этади ва бу ҳарбийларни олиб чиқиш ниятида эмасмиз деб таъкидлади.

Туркия мудофаа вазири ўз сўзларида  Анқарада Россия ҳарбий делегацияси ташрифига ишора этиб,  россиялик делегация билан учрашувда  Идлиб мавзуси ва бу минтақада оташкесимни жорий қилиш масаласида муҳим келишув битим имзоланганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз  яқинда, Россия ва Туркия раҳбарлари Москвада ўтказган 3 соатлик учрашувдан кейин Суриянинг Идлиб минтақасида оташкесим ўрнаиш мавзусида келиша олишди.

Туркия давлати Сочи келишуви асосида  террорчи гуруҳлар, оддий халқ, сиёсий эътирозчилар орасида фарқ қўйиш мажбуриятига эга бўлди, аммо нафақат бу принсипга риоя қилмаган, балки  Анқара  давлати ҳардоим террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватламоқда.

 Анқара давлатини Суриянинг Идлиб минтақасини Туркиянинг Ҳатай вилоятига қўшишга қилаётан шубҳали уринишлари  ҳам Анқара давлатининг ноқонуний ҳатти - ҳаракатларидандир.

 

Ёрлиқ