Исроил режими коронавирусга қарши курашда заифлик қилмоқда
(last modified Tue, 24 Mar 2020 09:50:36 GMT )
март 24, 2020 14:50 Asia/Tashkent
  • Исроил режими коронавирусга қарши курашда заифлик қилмоқда

Сионистик режим кобинети инспектор идораси дунё миқёсида коронавируснинг кенг тарқалишидан олдин ушбу вирусга қарши кураш олиб бориш учун Исроилнинг заиф экани маълум бўлган эди,-деб эълон қилди.

Исроил Таймс газетасининг интернет марказининг бугун тарқатган хабарига кўра, ушбу режимнинг фаолияти ва сиёсатларини назорат қиладиган ва уни текширишни ўз зиммасига олган сионистик режим кобинетининг инспектори Матаниҳу Энглман ўзининг ҳисоботида, Исроил тиббиёт тизими коронавирус билан қарши курашиш учун тайёр эмас,-деб гоҳлантириш берди. 

Энглман идорасининг берган ҳисоботи эпидемия туфайли етказиладиган зарар ва Исроилнинг  режалаштириш, молиялаштириш, жиҳозлар ва умумий тайёрликдаги камчиликлар кузатилгани ҳақида жиддий огоҳлантиришни ўзига қамраб олади. 

Бошқа хабар шундан иборатким, сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу молия ишлари, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш вазирликларининг масъуллари билан ўтказилган йиғилишда, исроилда жамоат тарнспортрининг ҳаракатланиши тўхтатилиши лозим ва супермаркетлар ва дорихоналардан ташқари барча тижорат марказлари ёпилиши керак,- деб эълон қилди. 

Коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1442 нафарга етгани сабабли сионистик режим масъуллари бундай сайъ-ҳаракатни амалга оширмоқда.