Саудия Арабистонида коронавирус бўҳрони авж олмоқда
(last modified Wed, 08 Apr 2020 06:25:26 GMT )
апрел 08, 2020 11:25 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида коронавирус бўҳрони авж олмоқда

Арабистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, келаси кунларда мамлакатда коронавирусдан зарарланиш ҳолатларини ошиши ҳамда бу мамлакатнинг юз минглаб фуқаролари ва мамлакатда яшайдиган шахсларни коронавирус юқтириб олиши эҳтимоли борлигинии хабар қилди.

Кеча Арабистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Муҳаммад Алабд Алолий  ўтган 24 соат ичида Арабистонда яна 272 нафарда коронавирус ҳолати қайд этилганини таъкидлаб,  бу кўрсаткич инфекция тарқала бошлананидан кейин бир сутка ичидаги энг кўп ҳолат эканлигини қўшимча қилди.

Бундан олдин ўртача ҳисоб билан Арабистонда  138 киши коронавирусга мубтало бўлганди.

Арабистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек,  мамлакатда коронавирусга чалинганлар сонини 2 минг 795 кишига етгани ва улардан 41 нафарини вафот этганини маълум этди.

Арабистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи,  саудиялик фуқаролардан 50 фойизини карантин вазиятига риоя қилаётгани ва  фуқаролар ҳамда мамлакатда яшайдиган шахслар дастуруламалларга риоя қилмаганида,  Арабистонда юз минглаб  инсонларни коронавирусга мубтало бўлиши ва контролддан чиқишини истисно қилмади.

Арабистоннинг таниқли танқидчиси ва таҳлилчиси - Мужтаҳид ҳам Твиттер саҳифасида  Арабистон Соғлиқни сақлаш вазири изҳороти  бу мамлакатда коронавиурсга чалинганлар борасидаги ҳақиқий маълумотларни тан олишига замин яратаётганини таъкидлаб, ҳақиқий маълумотлар эса Арабистонда ўн минглаб фуқароларни  коронавирусга чалинганлигидан далолат бермоқда деб ёзди.

 

Ёрлиқ