Коронавирус Саудия Арабистони қироллик хонадонида ҳам тарқалган
(last modified Thu, 09 Apr 2020 08:32:57 GMT )
апрел 09, 2020 13:32 Asia/Tashkent
  • Коронавирус Саудия Арабистони қироллик хонадонида ҳам тарқалган

Коронавирус инфекцияси Саудия Арабистони қироллик хонадонида ҳам тарқалгани айтилади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Нью-йорк таймс газетаси огоҳ манбаларга таянган ҳолда, Саудия Арабистони режими қироллиги хонадонининг 150 нафарга яқин аъзоларини коронавирусга чалинганини маълум этди.

Риёд шаҳар ҳокими эндиликда касалхонада ётқизилган мубталолардан бири ҳисобланади.

 Бундан ташқари Арабистон подшоси Малик Салмонни  ўз хавфсизлигини сақлаш учун  Қизил денгиздаги  оролда жойлашган саройига кўчиб боргани айтилади.

Тарқатилган сўнгги хабарларга асосан,  ҳозиргача Арабистонда 3 минг 122 нафар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 41 нафари вафот этган.