Халқаро амнистия ташкилоти: қатл этиш, Ол Саудни шиаларга қарши сиёсий қуролига айланган
(last modified Wed, 22 Apr 2020 07:36:34 GMT )
апрел 22, 2020 12:36 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти: қатл этиш,  Ол Саудни шиаларга қарши сиёсий қуролига айланган

Халқаро амнистия ташкилоти қатл ва ўлим жазога ҳукм қилиш Ол Сауд режимини шиа мусулмонларига қарши сиёсий қуролига айланганини эълон қилди.

Эн Би Си Нюс сайтининг ёзишича,  ўтган апрель ойида Арабистонда қатл этилган 37 нафар инсонлардан 32 нафари шиа мазҳабидаги мусулмонлар эдилар ва улардан 14 нафари ҳам фақат  эътирозли намойишларда қатнашгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинганди.

Халқаро амнистия ташкилоти  янги ҳисоботида  дунёда қатл этиш ҳолатини 5 фоизга камайгани билан бир пайтда,  2015 -чи йилда Арабистонда Салмон бин Абдулазизни ҳукумат устига келганидан кейин,  бу режимда қатл этиш мезони икки бараварга ошган дея эълон қилди.

Халқаро амнистия ташкилотининг 59 саҳифали ҳисоботи Саудия Арабистонида ўлим жазосига ҳукм қилиш 23 фойизга ошиб 2018 чи йилдаги 149 ҳолатдан 2019 чи йилга келиб 184 нафарга етгани ва ба рақам ўтган 10 йил давомида мислсиз эканлигидан далолат бермоқда.

Халқаро амнистия ташкилоти ўз ҳисоботида,  Ол Сауд режими қатл ва ўлим жазосини мухолифат гуруҳи айниқаса шиа мазҳабидаги мухоилфларига қарши қурол сифтида фойдаланмоқда деб эълон этди.

Ёрлиқ