апрел 22, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • Фаластин мухторияти сионистик режимни огоҳлантирди

Фаластин мухторияти ташкилоти сионистик режим кабинетини яҳудийлаштириш мақсадида исломий авқофга тегишли иброҳимий шариф ҳарам ҳудудларини мусодара қилишга қаратилган қарорини кескин қоралади.

Яқинда сионистик режими  Алхалил шаҳри, Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва улардан ташқаридаги  иброҳимий ҳарам ҳудудларини мусодара қилиб, Фаластин исломий авқоф идораси назоратидан чиқариш лойиҳасини қабул қилган.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Фаластин мухолифати ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос  иброҳимий ҳарам ҳудудларини Фаластиннинг ажралмас минтақаси эканлигини таъкидлаб,  сионистик режимнинг бу қарори  ошкора тажовуз ва оқибат вазиятни издан чиқаришига сабаб бўладиган сиёсатни ижро этишнинг бошланашидир деб айтди.

Маҳмуд Аббос ўз сўзларида  сионистик режимнинг ушбу ҳатти -ҳаракати Халқаро қонунларга зиддир ва  бу минтақани ўз ҳудудига қўшилганида Фаластин давлати бу масала борасида жиддий позиция тутади деб аниқлик киритди.

Фаластин мухторияти ташкилоти раиси шунингдек,  БМТ ва Хавфсизлик кенгашга йўллаган алоҳида мактубларида,  Тел-авив режимини фаластинлик сарзаминларини тортиб олиш учун қарор чиқарилишини ёмон оқибатларини баён этар экан, фаластинликлар ушбу ҳатти- ҳаракатига қаттиқ жавоб қайтаришади деб эълон этди.

Бошқа хабар шуки, сионистик режимнинг Нақаб қамоқхонасида ўз вақтида ёрдам кўрсатилмагани сабаб фаластинлик маҳбусларидан бири вафот этди.

 

Ёрлиқ