Саудиялик тажовузкорлар бутунжаҳон сулҳ кунида ҳам Яманда уруш жиноятларини содир этди
(last modified Fri, 23 Sep 2016 13:46:48 GMT )
сентябр 23, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • Саудиялик тажовузкорлар бутунжаҳон сулҳ кунида ҳам Яманда уруш жиноятларини содир этди

Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг матбуот котибига кўра, Саудиялик тажовузкорлар бутунжаҳон сулҳ кунида ҳам Яманда уруш жиноятларини содир этди

Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг матбуот котибига кўра, Саудиялик тажовузкорлар бутунжаҳон сулҳ кунида ҳам Яманда уруш жиноятларини содир этди. Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарга кўра, Яман Ансоруллоҳ ҳаракатининг матбуот котиби Муҳаммад Абдуссаломнинг қўшимча қилишича, Арабистон армиясининг бутун дунё сулҳ кунида Яманнинг ғарбида ал-Ҳадийда аҳоли турар жойларига қарата ҳужум қилиши инсоний ва ахлоқ тамойилларга ҳамда диний қадриятларга мос келмайди. Абдуссаломнинг изоҳ беришича, халқаро тинчлик кунида ҳам Саудиялик тажовузкорлар Яманнинг ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларига қарши жиноятларини тўхтатишмади. Чоршанба куни кечаси Саудия арабистони армияси томонидан Яманнинг ал-Ҳадийда вилоятининг Суқ ал-Ҳунуд минтақасига қарата олиб борилган ҳаво ҳужумида 30 киши ўлди ва яна 100 нафар инсон оғир тан жароҳати олди.