Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони яна ошди
(last modified Thu, 07 May 2020 10:10:54 GMT )
май 07, 2020 15:10 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони яна ошди

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирилига кўра, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони рекорд даражада кўпайди.

Форс ахборот агентлиги хабар қилишича, кеча Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи  ўтган 24 соат ичида бу мамлакатда яна 687 кишини коронавирус юқтириб олганига ишора этиб,  Арабистонда коронавиурсга мубтало бўлганлар сони 31 минг 938 нафарга етди деб эълон қилди.

Арабистон режими Соғлиқни сақлаш вазирлига кўра, ҳозиргача коронавирус натижасида 209 нафар Арабистонда вафот этган ва яна 143 киши оғир аҳволдадир.

Огоҳ манбалар ҳам  арабистонлик шаҳзодалар учун мўлжалланган Жидда шаҳридаги ихтисослашган касалхонада янги касалларни қабул қилиш учун бошқа бўш жой қолмагани,  шу сабабдан яна икки меҳмонхона  шаҳзодаларни даволаниши учун ажратилган деб хаар тарқатишмоқда.

Нью-йорк таймс газетаси ҳам сўнгги хабарида  Ол сауд режими хонадонининг 150 нафар аъзоларини коронавирус юқтириб олганини маълум этди.

 

 

Ёрлиқ