Фаластин Исломий жиҳод вакили Озарбойжон республикаси руҳонийларига миннатдорчилик билдирди
(last modified Sun, 17 May 2020 09:07:27 GMT )
май 17, 2020 14:07 Asia/Tashkent
  • Фаластин Исломий жиҳод вакили Озарбойжон республикаси руҳонийларига миннатдорчилик билдирди

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати вакили Қуддус ҳафтаси маросимларини ўтказишдаги Озарбойжон республикаси руҳонийларининг ташаббусини олқишлади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати вакили Носир Абушариф " Ар-раъд" телеканалига берган интервьюсида,  биз Озарбойжон республикаси халқини муқовимат ва мусулмон халқ сифатида биламиз. Бутун ислом уммати Қуддусни ўзининг сиёсий ҳатти ҳаракати, қарши кураши  маркази сифатида билиб, қарши кураш ва муқовиматни давом эттиришмоқда. Озарбойжон республикаси халқи ҳам бу заминда муҳим ўринга эгадир. Қуддус  ислом дунёсининг биринчи қибласи ва сиёсий қибласи ҳисобланади. Ҳар бир мусумон сиёсий қибласини унутса ўз йўлини ҳам юқотади. Генерал Ҳож Қосим Сулаймоний ҳар бир жойга борганида,  сўнгги мақсади Қуддусни озод этиш эди, бизлар ҳам барча мақсадларимизга эриша олишимиз учун Қуддусни озод қилишни ўзиминиг энг асосий мақсадимиз сифатида қабул қилишимиз лозим деб таъкидлади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати вакили шунингдек  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/   ислом умматини ваҳдат ва ўйғониш даражасига етишлари учун  Қуддус кунини бу муқаддас маконни озод қилиш йўлидаги қарши курашнинг махсус бир рамзи  қилиб тайинлашди. Бизлар ҳам нафақат Қуддус куни ва ё ҳафтасида  балки ҳардоим  бу муҳим ва муқадас маконни озод этишга ҳаракат қилишимиз даркор деб аниқлик киритди.