Европадаги 4 давлат раҳбарлари Нетаняҳуни огоҳлантирдилар
(last modified Thu, 28 May 2020 08:13:19 GMT )
май 28, 2020 13:13 Asia/Tashkent
  • Европадаги 4 давлат раҳбарлари Нетаняҳуни огоҳлантирдилар

Франция президенти, Британия, Италия ва Испания бош вазирлари сиоинстик режим бош вазирига йўллаган алоҳида мурожаатларида уни Иордания дарёсининг айрим минтақаларини ишғол этилган сарзаминга қўшишга уриниши ҳамда бу ҳатти ҳаракатнинг ёмон оқибатлари тўғрисида огоҳлантирдилар.

Сионистик режимнинг 13 чи телеканалининг хабар қилишича, Фрранция президенти Эммануэль Макрон сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуга хитобан  Ирдания дарёсининг айрим минтақаларини ишғол этилган сарзаминларга қўшиш лойиҳасидан воз кечишга чақирди. Макронга кўра бундай позиция ва қарорлар Ғарбий Осиё минтақасининг хавфизлиги ва барқарорликига жиддий зарба беради.

Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам  Нетаняҳуга йўллаган мурожаатида уни ушбу лойиҳани ижро этмаслигини сўради.

Испания бош вазири Педро Санчез эса  Нетаняҳуни БМТ резолюициялари ва Халқаро қонунларни ҳурмат қилишга даъват этди.

Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Лодрин эса  сионистик режимга  бундай ҳатти -ҳаракати жавобсиз қолмайдигани билан таҳдид қилди.

Исроил режими  2020 чи йил июль аввалидан Иордания дарёсининг айрим қисматларини ишғол этилган сарзаминларга қўшиш қарорига келганини эълон этган.

Сионистик режимнинг ушбу қарори Халқаро ҳамжамият , БМТ ва айниқса фаластинилк гуруҳларнинг қаттиқ аксиламалига учраган.

 

Ёрлиқ