Сионистик режимда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди
(last modified Thu, 28 May 2020 10:58:36 GMT )
май 28, 2020 15:58 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

Сионистик режимнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистлар орасида коронавирус билан касалланганлар сонини яна ошганини хабар қилди.

Бугун сионистик режимнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатга хабарида  ўтган бир сутка ичида   сионистлар орасида  коронавирусдан зарарланишнинг янги  36 ҳолатини қайд эьилиши билан билан бу режимда касалланганлар сонини 16 минг 793 кишига етганини маълум этди.

Хабарга асосан  ҳозирга қадар 281 сионист коронавирус оқибатида вафот этган.

Олдинроқ сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчилари Тел -авив  режими ишғол этилган Фаластин сарзаминларида коронавиурсни тарқалишини назорат этиш ҳамда бу вирусга чалинганларни тестдан ўтказиш учун етарлича чоралар кўриб чиқмаган ва бу вируснинг навбатдаги тўлқинининг таҳдид тобора ошиб бормоқда дея эълон қилишганди.

Сионистик режим парламентидаги айрим яширин хабарлар ҳам бу режимни коронавиурсга қарши кураш учун етарлича тажҳизот ва имкониятларга эга бўлмаганини кўрсатмоқда.

 

Ёрлиқ