Фаластинлик ёш йигит сионистлар ҳужумида шаҳид бўлди
(last modified Sat, 30 May 2020 10:23:23 GMT )
май 30, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик ёш йигит сионистлар ҳужумида  шаҳид бўлди

Ишғол этилан Қуддусда фаластинлик ёшлардан яна бири сионистлар томонидан ўққа тутилиб шаҳид этилди.

Само ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун сионистик режим ҳарбийлари  фаластинлик ёш йигитини қурол билан сионистларга ҳужум қилганини баҳона қилиб  уни ишғол этилган Қуддуснинг  Бобулсабот минтақасида ўққа тутдилар ва фаластинлик олган жароҳатлари сабаб шаҳид бўлди.

Фаластинликни шаҳид бўлганидан, кейин у ўзи билан ҳеч қандай қурол олиб келмагани маълум этилди.

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати -Ҳамаснинг наттоғи Ҳозем Қосим  сионистлар томонидан яна бир фаластинилк ёш йигитини ўққа тутилиши ва шаҳид этилиши  бу режимнинг хоинилк ва жиноятга одатланиб қолганининг далилидир деб эълон этди.

Шу ҳолда  Фаластиннинг Қизил Хоч, бугун эрта тонгда сионистик режим ҳарбийларини  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Тулкарм минтақасининг Жабора ўтиш постида янги бир фаластинлик ёш йигитни ўққа тутгиб жароҳатлантирганини хабар қилди.

 

Ёрлиқ