Сурия армияси номаълум ракета ҳужумларини бартараф этишди
(last modified Wed, 24 Jun 2020 08:29:33 GMT )
июн 24, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси номаълум ракета ҳужумларини бартараф этишди

Кеча Сурия ОАВ-и мамлакат армияси ҳаво ҳужумига зид кучларини номаълум томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумларини бартараф этилганини эълон қилди.

Суриянинг расмий ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Сурия давлат армияси ҳаво ҳужумларига зид радар системаси  Дейруззувр вилоятидаги Кабожаб, ҳамда жанубдаги Сувайдо вилоятидаги Тел Ассаҳн минтақалари осмонида номаълум душманнинг ракета ҳужумини олдини олишга муваффақ бўлганини қўшимча қилди.

Бу ҳужум охирги 24 соат ичида Сурияга қилинган иккинчи ҳаво ҳужуми эди.

Сурия ОАВ-и  сешанба куни эрталаб Тартус вилоятининг Банияс шаҳри атрофида номаълум ҳаво ҳужумлари ҳақида хабар беришди.

Ҳозиргача ҳужум тафсилотлари шунингдек бу ҳужум сионистик режим томонидан уюштирилгани ва ё уюштирилмагани  ҳозиргача эълон этилмаган.

Сионистик режим ҳардоим террорчиларни ҳимоя қилиш учун Сурия давлат армияси позициялари ва инфратузилмаларини нишонга олади.

 

Ёрлиқ