Сионистлар ишғолий сарзаминдаги ижтимоий ва иқтисодий вазъиятдан хавотирланишмоқда
(last modified Sun, 19 Jul 2020 07:53:59 GMT )
июл 19, 2020 12:53 Asia/Tashkent
  • Сионистлар ишғолий сарзаминдаги ижтимоий ва иқтисодий вазъиятдан хавотирланишмоқда

Сионистик режим собиқ уруш вазири ишғолий сарзаминларда ижтимоий ва иқтисодий вазъият ҳақида огоҳлантириш берди.

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, сионистик режим собиқ уруш вазири Овегдор Либерман Исроилда ижтимоий шароит ва иқтисодий вазъиятнинг ёмонлашгани сабабли фуқаролик итоатсизлик ошиши эҳтимоли бор,-деб айтди.

Либерман Бинямин Натаняҳу бошчилигидаги амалдаги сионсистик режимнинг сиёсатини танқид қилиб, Натаняҳу коронавирус пандемияси бўҳронига қарши яхши атижаларга эриша олмаганини қўшимча қилди. 

Сўнгги ойларда сионистлар ишғол қилинган ҳудудларнинг турли шаҳарларида соғлиқни сақлаш ва иқтисодий сиёсат,Исроил бош вазирининг коррупцияси, яшаш шароити ёмонлиги ва Иордан дарёсининг  ғарбий қирғоқларининг 30 фоизини эгаллаш режасига қарши бир неча марта намойишлар ўтказишди. 

Кеча (шанбага ўтар кечаси) босиб олинган Қудснинг бир неча минг аҳолиси сионистик режим Бош вазирининг қароргоҳи олдида йиғилиб, полиция билан тўқнашувларда олиб келган эътирозларда унинг истеъфосини талаб қилишди.