Исроилда ҳамширалар бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашди
(last modified Mon, 20 Jul 2020 09:53:00 GMT )
июл 20, 2020 14:53 Asia/Tashkent
  • Исроилда ҳамширалар бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашди

Сионистик режимнинг вазирлар маҳкамаси коронавируснинг тарқалишига қарши курашишда пассив амал қилганидан кейин, Исроил режими ҳамширалари кадрлар етишмаслиги ва тиббиёт ходимларининг оғир вазъиятига норозилик билдириб иш ташлашди.

Исроил Таймз вебсайтининг хабарига кўра, бугун ишғолий Фаластиндаги  тиббиёт ҳамшираларининг бутун мамлакат бўйлаб иш ташлаши ҳамширалар уюшмаси Исроил иқтисод вазирлиги билан коронавирга қарши курашиш пайтида тиббий ходимларнинг иш шароитлари тўғрисида келишувга эришмаганидан кейин амалга оширилди.

 Бу хабарга кўра, Исроил режими ҳамшираларининг иш ташлаши барча ишғолий Фаластин касалхоналари, ўқув марказлари ва клиникаларини ўз ичига олган ва тиббий ходимлар коронавирус ва диагностика лабараториядан ташқари барча бўлимларда ишдан бош тортишган.

 Якшанба куни Исроил режими Соғлиқни сақлаш вазирлиги 813 ҳамширага Ковид -19 вируси аниқлангани сабабли карантинга олинган. Исроил ОАВ шунга қарамай уларнинг ўрнида янги тиббий ходимлар алмаштирилмаганлигини ва бу мавжуд кучларнинг иши экани ҳақида хабар берди. Ана шу масала эса мавжуд иш кучларининг янада оғир шароитда қолишлари сабабига айланди.

Сўнгги кунларда Исроил опозицион партиялари раҳбарлари Исроил Бош вазири Бенямин Натаняҳунинг коронавирусга қарши фаъолиятини кескин танқид қилиб унинг кабинети самарасиз, деб аташди.

Исроил режими Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, бугунги кунда ишғолий Фаластиндаги қариб 50 минг киши коронавирусни юқтирган ва 409 нафар вафот этган. 

Ёрлиқ