Шайх Исо Қосим: Имом Ҳусейн /а/ нинг пайравлари катта синовларга дуч келишмоқда
(last modified Sun, 30 Aug 2020 09:04:33 GMT )
август 30, 2020 14:04 Asia/Tashkent
  • Шайх Исо Қосим: Имом Ҳусейн /а/ нинг пайравлари катта синовларга дуч келишмоқда

Баҳрайндаги шиа мусулмонларининг пешвроси Шайх Исо Қосим, Исроил билан муроса қилиш жараёнига қарши кураш, Имом Ҳусейн/а/нинг Язидга қарши олиб боргана курашининг намуналаридандир деб айтди.

Ал-Манор телеканалининг хабар қилишича, кеча Баҳрайндаги шиа мусулмонлари пешвоси Шайх Исо Қосим,  Ошурои Ҳусейний кечасида сўзлаган нутқида,,  агар биз Имом Ҳусейн /а/ га пайравлик қилишини истасак, сионистик режим билан муроса қилиш жараёнига қарши туришимиз шарт ва зарур деб таъкидлади.

 Шайх Исо Қосим шунингдек Баҳрайнда Имом Ҳусейн /а/га қарши сиёсий ва бирёқлама уруш давом эатётганига тўхталиб, Язид издошлари ва тарафдорлари бугун ҳам ушбу ёвуз йўл ва ҳатти- ҳаракатларини давом эттиршмоқда деб изоҳлади.

Сўнгги кунларда Ол Халифа режими хавфсизлик кучлари  ўтган йилларга ўхшаб, азао маросимлари ўктазаётган фуқароларини кузатганидан кейин,  бир нечта Ҳусейниялардаги азодорлар хизматчиларини чақиртириб, масжидлар  ва ҳусейниялар микрофонларини олиб ташлашди.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий-қамарий 61 йил Муҳаррам ойиинг 10 куни  Карбалода шаҳид бўлган дунё шиаларининг 3 чи имоми Ҳазрат имом Ҳусейний Карбало саҳросидаги фидокорликлари ва қаҳрамонлиги билан дунё аҳлига озодлик ва обру -иззат ва шараф дарсини бердилар.

 

Ёрлиқ