Ҳания: Ливан мамлакати Фаластин учун стратегик ҳудуддир
Фаластин исломий муқовимат ҳаракати /Ҳамас/ сиёсий бюроси раиси Ливанни Фаластин миллати ва армонлари учун стратегик ва қудратли мамлакат деб таърифлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун жума Фаластин исломий муқовимат ҳаракати /Ҳамас/ сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Бейрут шаҳрида Ливан жамоат хавфсизлиги бош директори Аббос Иброҳим билан учрашганида фаластинликларнинг Ливанга кўчирилиши, уларни ўз ўлкаларидан чиқарилиши ҳамда бошқа жойда жойлаштирилишини рад этди.
Ҳания ва Иброҳим шунингдек, муҳим масалалар жумладан Фаластин мақсади ва армонларига тегишли мавжуд лойиҳаларни кўриб чиқишди.
Исмоил Ҳания сешанба куни Фаластинлик гуруҳ бош котиблари йиғилишида қатнашиш мақсадида Бейрутга сафар қилди ва Ливан парламенти спикери Набиҳ Берри ва Фаластин исломий жиҳод бош котиби Зиёд Ан-Нахолалар билан учрашди.