Ливан шимолида ливанлик ҳарбийлар ва террорчилар ўртасида тўқнашувлар содир бўлди
Ливан армияси мамлакат шимолида ҳарбий кучлар ва террорчилар ўртасида юз берган тўқнашувда 3 нафар аскарни қурбон бўлганини тасдиқлади.
Ливан армияси кечанги баёниясида, Ливан шимолидаги Триполида қидирувда бўлган террорчининг уйнида тинтув ўтказиш пайтида бир аскар оғир жароҳат олганини қўшимча қилди.
Ҳужумдан сўнг, армия кучлари отишма содир этган террорчиларни таъқиб қилиш ва қўлга олиш амалиётларини бошлаган.
Аввалроқ Ливан ишларини бошқариш давлатининг ички ишлар вазири Муҳамад Фаҳмий ҳам ИШИДнинг айрим жангариларини яшириш тарзда Ливанда вужудга келган сиёсий вазиятдан террорчилик амалиётлари учун суиистеъмол қилишга уринаётгани тўғрисида огоҳлантирганди.
ИШИД террорчилик гуруҳи бундан олдин Сурия бўҳронидан суиитстеъмол қилиб, Ливан шарқида айрим кескинликлар ва нотинчликларни вужудга келтирганди, аммо 2017 йил сенябр ойида Ҳизбуллоҳ кучлари ва Ливан армияси бу минтақаларни ИШИД террорчиларидан тозалашга муваффақ бўлди.