Яманда тинч аҳоли қурбон бўлмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i5494-Яманда_тинч_аҳоли_қурбон_бўлмоқда
Ол Сауд режими қирувчи самолётлари томонидан Яман шимолидаги Санъо вилоятининг айрим минтақалари бомбардимон этилганида 18 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.
(last modified 2018-08-22T13:17:50+00:00 )
сентябр 27, 2016 15:04 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими қирувчи самолётлари
    Ол Сауд режими қирувчи самолётлари

Ол Сауд режими қирувчи самолётлари томонидан Яман шимолидаги Санъо вилоятининг айрим минтақалари бомбардимон этилганида 18 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди.

Алмасира ахборот телеканали хабарига кўра, Яман шимолидаги Саъда вилоятига қарши Ол Сауд режими бомбардимончи учқичларининг ҳужумида  улардан аксариятини болалар ва аёллар ташкил этган тинч аҳоли  қурбон бўлди.

Бугун эрта тонгда Ол Сауд режимининг қирувчи учоқлари  Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Боқим шаҳарчаси, Аззоҳир шаҳарчаси ва Розеҳ шаҳрини бомбардимон этдилар.

Бошқа томондан  Ахборуссоъа ахборот сайти ҳам, Арабистон коалициясига тегишли ҳарбий вертолётларидан бири  хатолик билан Маъреб вилоятида Яманнинг қочқинликдаги президенти Абдрабаҳ Мансур Ҳодийга тарафдор ҳарбийлар тўпланган маконни нишонга олишди. Бу ҳужумда  7 нафар яманлик ёлланма улар жумласидан, Маъреб шаҳридаги президентлик гвардияси қўмондони Алҳамидий ўлдирилиб  бошқа тўққиз нафар ёлланмалар жароҳат олишди.