Кувайт амири вафот этди
сентябр 29, 2020 19:15 Asia/Tashkent
Қувайт Амирлик Девони мамлакат амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг вафот этганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қувайт Амирлик Девони мамлакат амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг вафот этганини эълон қилди.
Кувайт давлат телевидениеси ҳам дастурларини тўхтатиб, Қуръони карим оятларини трансляция қилмоқда.
Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 1929 йил 16-июн куни туғилган ва бугун (сешанба) 91 ёшида Ақшдаги касалхонада вафот этди.
У 2006 йил 29 январ куни Қувайтда амирлик мансабига ӯтирган эди.