октябр 25, 2020 16:31 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими ҳам Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришни режалаштирган
    Ол Сауд режими ҳам Исроил билан муносабатларини нормаллаштиришни режалаштирган

Сионистик режим жосуслик ташкилоти раиси, Ол Сауд режими Исроил билан муроса қилишини АҚШнинг бўлажак президентига кутилмаган ёқимли совға сифатида тақдим этмоқчи деб айтди.

Форс ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, Мосад -сионистик режим жосуслик ташкилоти раиси Ёси Коҳан сўзлаган нутқида,  бу режим ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш масаласи АҚШ президентлик сайловлари ортидан эълон этилди, чунки Риёз режими  Исроил билан муросага қилишини  АҚШнинг бўлажак президентига " сюрприз" сифатида совға қилмоқчи дея таъкидлади.

Коҳан ўз сўзларида Саудия Арабистонининг сионистик режим билан муносабатларини нормаллашгтириш бўйича келишуви, шунингдек АҚШ қуролларини Риёзга экспорт қилишни ўз ичига олади дея изоҳлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган жума куни, Судан ва сионистик режим ўрасидаги муносабатлар нормаллаштирилганини эълон этиб, Судан ва Исроил муносабатларни  тўлиқ нормаллаштиришга келишиб олишди, дея айтди.

Аввалроқ АҚШ президентининг араб режимлари ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга кўмаклашиш ҳаракаталаридан сўнг, БАА ва Баҳрайн режимлари ҳам Исроил режими билан  дипломатик муносабатларини тўлиқ нормаллаштириш тўғрисида келишиб олдилар.

 

Ёрлиқ