Арабистон бомбардимончи самолётларининг Яманга қарата ҳужумида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди
(last modified Wed, 28 Sep 2016 13:07:34 GMT )
сентябр 28, 2016 18:07 Asia/Tashkent
  • Арабистон бомбардимончи самолётларининг Яманга қарата ҳужумида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди

Саудия арабистони бомбардимончи самолётларининг Яманнинг шимолий минтақаларига қарата ҳужумида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олди

Саудия арабистони бомбардимончи самолётларининг Яманнинг шимолий минтақаларига қарата ҳужумида бир нечта инсон ҳаётдан кўз юмди ва оғир жароҳат олди. Ал-Мусайра телеканалининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Тажовузкор Саудия арабистони бомбардимончи самолётларининг Яман шимолидаги Саъда вилоятида жойлашган бозорга қарата ҳужумида бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва икки киши ярадор бўлди.

Арабистон қирувчи самолётлари Санъодаги Неҳм туманидаги аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллаларни нишонга олиб ҳужум қилди. Оқибатда эса, ушбу минтақанинг аҳоли турар жойларига катта талофатлар етказилди. Ол Сауд режими томонидан Яманнинг турли минтақаларига қарата ҳаво ҳужумларининг янада шиддатли тус олиши ортидан, Яман аҳолиси ал-Ҳадийда вилоятида ва яна бир нечта шаҳарларда кенг кўламли норозилик намойиши ўтказишиб, Саудия арабистони бошчилигидаги коалициясининг Яманга қарата ҳаво ҳужумларини кескин қоралашди ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотидан ва халқаро ҳамжамиятдан Ямандаги урушни тугатиш учун тегишли тарзда қонуний чоралар кўришларини талаб этишди.