Яман урушида асосан яманлик болалар қурбон бўлишмоқда
Ол Сауд тажовузкор режимининг Яманга қарши ҳужумлари ва бу мамлакатни қурқлик, денгиз ва ҳаводан қўршовга олганидан келиб чиққан муаммолар айниқса тўйиб овқатланмаслиги ва дору- дармон етишмовчилиги сабаб асосан Яманлик болалар қурбон бўлмоқда.
Эрон пресс ахборот агентлигинги бугунги хабарига кўра, Санъо шаҳридаги "Ас-Сабъийин" касалхонасида ўнлаб яманлик болалар тўйиб овқатланмаслиги сабабли даволанишмоқда ва улар шифохонада ётқизилганидан кейин бироз соғайгани айтилади.
Хабарга асосан, Яманда тўйиб овқатланмаслик Ол сауд режими уруши ва уни Яманга озиқ-овқат ва дори-дармонлар киритишига жорий этган чекловлари туфайли янада кучайган.
БМТнинг болалар жамғармаси -ЮНИСЕФ ҳам сўнгги ҳисоботида Яманнинг айрим минтақаларида тўйиб овқатланмаслик рекорд даражага етгани ва , 2020 йилда , 10 фоизга ошганини маълум этди.
БМТнинг болалар жамғармаси шунингдек Яманда 5 ёшгача бўлган камида 325 минг болалар тўйиб овқатланмасликдан ранж чекишмоқда ва инсонпарварлик ёрдамларга муҳтожлар деб эълон этди.
Ол Сауд режими АҚШ, БАА ва бошқа бир нечта давлатларнинг кўмаги билан 2015 чи йил март ойида Яман халқига қарши ҳужумларни бошлади ва бу мамлакатни денгиз, ҳаво ва қуруқликдан қўршовга олди.