Сурия давлати сионистик режим устидан Хавфсизлик кенгашига шикоят билан чиқди
(last modified Thu, 31 Dec 2020 10:54:06 GMT )
декабр 31, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Сурия давлати сионистик режим устидан Хавфсизлик кенгашига шикоят билан чиқди
    Сурия давлати сионистик режим устидан Хавфсизлик кенгашига шикоят билан чиқди

Кеча Сурия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил режимининг бу мамлакат ҳудудларига қарши кетма -кет ҳаво ҳужумлари сабаб бу режим устидан БМТ Хавфсизлик кенгашига шикоят қилди.

Сурия ТИВ-и БМТ хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида  ўз ҳудудларига қарши сионистик режимнинг авиазарбаларини кескин қоралаб,  бу кенгашдан  сионистик режим қаршисида ўз вазифаларини бажаришини сўради.

 Сурия ТИВ-и ушбу мактубида сионистик режимнинг Сурия ҳудудига қарши кетма-кет авиазарбалари сионистик  режимнинг давлат терроризми ва зўравонликларининг нишонаси эканлигини таъкидлаб,   Хавфсизлик кенгаши БМТ устави доирасида халқаро хавфсизикни сақлаш ва шу каби давом этаётган террорчилик ҳужумларни такролрланишига йўл қўймаслик учун қатъий ва тезкор чоралар кўриш масуълиятига амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Сионистик режим ҳардоим террорчиларни қўллаб- қувватлаши билан  Сурия давлат армияси ва инфратузилмаларини нишонга олади.

Суриядаги бўҳронлар ва инқирозлар 2011 йилда Саудия Арабистони, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари қўллаб- қувватланадиган террористик гуруҳлар томонидан минтақавий мувозанатни сионистлар режимининг фойдасига ўзгартириш мақсадида оммавий ҳужулар билан бошланди.

Шунингдек Сурия армияси Эрон ва Россиянинг ёрдамлари билан мамалакатлдаги ИШИД террорчи гуруҳининг нобуд этди.

Суриядаги бошқа террорчи гуруҳлар ҳам мағлублиятга учратишмоқда.

Сурияда терорчиларнинг тўлиқ мағлуб бўлишидан сионистик режим қаттиқ хавотирга тушган.

 

Ёрлиқ