Исроиллик туристлар БААга гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишмоқда
(last modified Sun, 03 Jan 2021 12:00:55 GMT )
Январ 03, 2021 17:00 Asia/Tashkent
  • Исроиллик туристлар  БААга гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишмоқда
    Исроиллик туристлар БААга гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишмоқда

Иврит- Иброний тилидаги баъзи ОАВ, исроиллик сайёҳлар томонидан БААга гиёҳванд моддаларни контрабанда қилинаётгани ҳақида хабар қилишди.

Само нюс ахборот агентлигинг бугунги хабарига  кўра, сионистик режимининг телевиденияси 12 канали 8000 мингга яқин исроиллик туризстлар  Янги милодий йилни нишонлаш мақсадида Дубай шаҳрига борган ва улардан ўнлаб нафари  марихуанна ва наша моддаларини  сигарет пачкалари ва пайпоқлари ичкарисида яширинча олиб боришган деб изоҳлади.

Сионистик режимнинг ушбу телеканали олдинроқ ҳам  Дубай шаҳрини  исроиллик сайёҳлар томонидан фоҳишалик ва коррупция шаҳрига айлантиришлари ҳақида хабар берганди.

Ўтган сешанба куни сионистик режимнинг Эдиот Ахаранот газеатси ҳам ўз хабарида  Иисроил сайёҳлари БАА меҳмонхоналаридан қўлидан келган барч нарсаларини ўғирлаб кетаётганини ёзганди.

БАА давлати 13 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг воситачилиги билан сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирган Форс кўрфазидаги илк араб давлати эди.

 

Ёрлиқ